Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг БАА клублари билан ўйинлари статистикаси

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 17 учрашувда майдонга тушган.

17 беллашувнинг 11тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 3тадан ўйинда дуранг ва рақиблар муваффақияти кузатилган. 29 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 15 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 8 баҳснинг 5тасида жамоамиз зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. Сафардаги 9 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Жамоамиз БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

Жамоамиз ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира" ва "Наср"га қарши учрашувлар бўлиб ўтган. "Аҳли" ва "Шабаб" бирлашишидан аввал ўтказилган баҳсларда "Пахтакор" 6 учрашувдан 5тасида зафар қучиб, бир бор мағлубиятга учраган.

"Ал Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1
"Ал Ваҳда": 4:0, 1:1
"Ал Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1
"Банияс": 1:1, 0:2
"Ал Шабаб": 1:0, 1:2
"Ал Жазира": 3:1, 3:0
"Ал Наср": 2:1