Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Осиё клублар мусобақаларида 113-ўйинини ўтказади

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Осиё клублар мусобақаларида 10 февраль куни 113-учрашувини ўтказади.

"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 98 беллашув ўтказиб, 44 ғалаба, 18 дуранг ва 36 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 140 тўп киритиб, дарвозасидан 134 гол қўйиб юборган ва 150 очко тўплаган. Осиё кубок эгалари кубогини қўшганда жами 112 беллашувда майдонга тушган жамоамиз 50 ғалаба, 20 дуранг ҳамда 42 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 177 марта ишғол қилиниб, 157 гол ўтказилган. Шундай қилиб, "Пахтакор" Осиё клублар мусобақаларида 10 февраль куни "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўзининг 113-беллашувида майдонга тушади.