Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасидаги рақибларимизда ғалабалар

Клуб янгиликлари

Гуруҳимиздан ўрин олган жамоалар навбатдаги учрашувларини ўтказишди.

"Ал Ҳилол" ўтган ҳафтада Саудия Арабистони чемпионати доирасида ўз майдонида "Ал Аҳли" ва "Ал Ваҳда" жамоаларига қарши баҳсларда майдонга тушиб, ҳар икки беллашувда 3:1 ҳисобида зафар қучди. "Ҳилол" чемпионатда пешқадам "Насср"га етиб олди ва захирасида яна бир қолдирилган баҳс мавжуд. Навбатдаги ўйинда "Ҳилол" Саудия Арабистони Чемпионлар Кубоги чорак финалида 16 январь куни "Иттифоқ"ни қабул қилади.

"Шабаб Ал Аҳли" эса БАА Кубоги ярим финалида "Ал Жазира" меҳмони бўлиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. 17 январь куни ўтказиладиган финалда "Шабаб" "Наср" билан майдонга тушади.