Клуб янгиликлари

Юрий Пшеничников ҳаётдан кўз юмди

Клуб янгиликлари
Жамоамиз тарихининг дастлабки йилларидан таркибга келиб қўшилган Пшеничников узоқ йиллар мобайнида "Пахтакор" дарвозасини ишонч билан қўриқлаб, ишқибозлар меҳрини қозонди. 1960-67 ва 1972 йилларда чемпионат баҳсларида 203 учрашувда майдонга тушди. Жами 250га яқин беллашувларда "Пахтакор" шаънини ҳимоя қилди. 

Клубимиз ва ўзбек футболи тарихида энг яхши посбонлардан бири сифатида ўз номини ёздириб қўйди. Мураббийлик фаолиятида эса кўплаб клубларда ишлаб, шогирдлар тарбиялади.

"Пахтакор" футбол клуби Юрий Пшеничниковнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига ўз ҳамдардлигини билдиради. Унинг исми клубимиз тарихидан ўчмас ном олган ва доимо ёдимизда бўлади.