Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Ажойиб мавсум учун барчага раҳмат айтаман"

Клуб янгиликлари


Лига Кубоги финалидан кейин "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини айтиб ўтди.

- Ушбу мусобақа биринчи бор ўтказилди ва унда ғалаба қозонишни истагандик. Буни уддаладик. Ўйинда тўлиқ устунлик қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Ишқибозлар чиройли ҳужумлар ва голларга гувоҳ бўлишди. Мавсум биз учун узоқ давом этди, аммо унинг якунида биз Ўзбекистондаги барча совринларга эга чиқдик. Бунинг учун клуб ва жамоа тизимида меҳнат қилган ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Клуб президенти Бобур Шодиевга алоҳида раҳмат айтишни истардим. Футболчилар, мураббийлар штаби ва бошқа ходимлар, клубда фаолият олиб бораётган инсонлар, мухлислар, майдонга қаровчилардан тортиб кийиниш хонасини тозаловчи ходимлардан миннатдорман. Барчанинг биргаликда амалга оширган меҳнати ушбу ютуқларга сабаб бўлди. Энди келаси мавсумга тайёргарлик кўриш ҳақида бош қотирамиз.