Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 25 ноябрь

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ушбу санада Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ғалабасини қўлга киритган.

2007 йил Зарафшонда "Қизилқум" меҳмони бўлган жамоамиз мезбонларни 11:0 ҳисобида доғда қолдирган! Зайниддин Тожиев ва Уче Ихеруоме хет-трик қайд этган бўлсалар, Ринат Байрамов ҳисобига икки тўп ёзилган. Темур Кападзе, Камолиддин Тожиев ва Александр Гейнрих биттадан гол муаллифига айланган. Ҳалигача ушбу натижа олий лига учун рекорд саналади.

1966 йил
"Пахтакор" - "Спартак" - 1:2 (0:1). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 40000 томошабин.
Голлар: Красницкий 82 - Крутиков 32, Осянин 81.

1979 йил
"Пахтакор" - "Локомотив" (Москва) - 2:0 (1:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20000 томошабин.
Голлар: Амриев 29, Амриев 66.

2007 йил
"Қизилқум" - "Пахтакор" - 0:11 (0:6). Зарафшон. "Прогресс". 4000 томошабин.
Голлар: Кападзе 4, Байрамов 6, 23, З.Тожиев 12, 32, 56, К.Тожиев 15, Уче 65, 68, 69, Гейнрих 70.

"Пахтакор"даги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Одил Аҳмедов бугун таваллуд топган. У чемпионатлар доирасида 82 беллашувда 36 гол урган. Жамоамиз билан икки марта Ўзбекистон чемпионига айланиб, уч бор Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган.

Шу санада туғилган:
Одил Аҳмедов - (ярим ҳимоячи, "Пахтакор"да 82 ўйинда 36 гол, 2006-10).