Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Қаршида машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари
Жума куни Қаршига етиб келган "Шерлар" "Насаф" ёшлар жамоаси базаси майдонида машғулот ўтказишди.

Қор ёққани сабабли ўйин бўлиб ўтадиган "Марказий" стадиони чимини асрашга қарор қилинди ва машғулот учун "Насаф" ёшлар жамоаси майдони тақдим этилди. У ерда футболчилар бир соатча вақт мобайнида мураббийлар қўл остида учрашувдан олдинги машқларни бажаришди.