Клуб янгиликлари

Владимир Козак олий лигада 200дан кўпроқ ўйин ўтказди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Владимир Козак миллий чемпионатда 203 учрашувда иштирок этди.

АГМКга қарши иккинчи даврада бўлиб ўтган беллашув Козак учун миллий чемпионат доирасидаги 200-ўйинга айланди. Ҳозирга келиб Владимирнинг учрашувлари сони 203тага етди. Бу ўйинларда Козак 21 гол уришга эришган. Жамоамиз сафида жами 274 расмий баҳсда майдонга тушган футболчи 24 тўпга муаллифлик қилган. У қанот ва марказий ҳимоя, марказий ярим ҳимояда тўп тепиб келмоқда.

Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор" таркибида Владимир Козак энг кўп ўйин ўтказиш борасида 4-поғонадан жой олган. Мурод Алиев (232), Станислав Андреев (213) ва Анвар Солиев (205)дан кейин айнан ушбу ўйинчи ўрин олган.

Жамоамиз сафида барча чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчи ўзбек футболи афсоналаридан бири саналган Биродар Абдураимов бўлиб, у 302 беллашув ўтказган. Ўтган асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган Геннадий Красницкий эса 246 баҳсда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.

Қуйида "Пахтакор" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари юқори лигасида энг кўп учрашувлар ўтказган футболчилар билан танишиб олинг.

Биродар Абдураимов  302
Геннадий Красницкий  246
Мурод Алиев    232
Станислав Андреев    213
Виталий Суюнов  211
Анвар Солиев    205
Владимир Козак    203
Владимир Штерн  202
Илҳом Суюнов    198
Тўлаган Исоқов  190
Виктор Варюхин  187
Собир Ходиев    187
Владимир Тожиров  187
Ҳамид Раҳматуллаев  184
Асрор Алиқулов    179
Шерзод Каримов    178
Юрий Пшеничников  177
Геннадий Денисов  177
Баҳодир Иброҳимов  174
Павел Бугало    173