Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 7 ноябрь

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мазкур санада 4 учрашувда майдонга тушган.

Эсда қоларли ғалаба 2014 йил дербида "Бунёдкор" устидан қўлга киритилган. 0:2 ҳисобида ортда бораётган жамоамиз ажойиб қайтишни амалга ошириб, ўйиннинг охирги 13 дақиқасида муваффақиятни ўз томонига оғдирган. Игорь Сергеев дублга эришган бўлса, яна бир гол Жамшид Искандеров ҳисобига ёзилган.

1964 йил
"Пахтакор" – "Шахтёр" (Қарағанда) - 1:1 (1:1). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 45000 томошабин.
Голлар: Мухин - Игнатьев.

2002 йил
"Қизилқум" - "Пахтакор" - 1:1 (0:0). Зарафшон. "Прогресс" cтадиони. 4500 томошабин.
Голлар: Идиатуллин 76 - Ўтабоев 57.

2005 йил
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 1:3 (1:2). Жиззах. "Жиззах стадиони". 2000 томошабин.
Голлар: Пардаев 18 - Жепаров 33, Солиев 38, 89.

2014 йил
"Бунёдкор" - "Пахтакор" - 2:3 (1:0). Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 6785 томошабин.
Голлар: Рашидов 38, 48 - Сергеев 79, 90+2, Искандеров 89.

Ушбу кунда "Пахтакор"нинг биринчи голи муаллифи Лазиз Мақсудов таваллуд топган. У 1956 йил Тошкентда Молотов шаҳри жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, жамоамизнинг илк голи муаллифи сифатида клубимиз тарихидан ўрин олган.

Шу санада туғилганлар:
Лазиз Мақсудов – 07.11.1931 (ҳужумчи, "Пахтакор"да 76 ўйинда 16 гол, 1956-59).
Равшан Умурзоқов – 07.11.1982 (ҳимоячи, "Пахтакор"да 1 ўйин, 2000).