Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг мавсумдаги голлари 105тага етди

Клуб янгиликлари

Жамоамиз ушбу мавсум расмий учрашувларда рақиблар дарвозасини ҳозирга қадар 105 марта ишғол қилишга эришди.

Ўзбекистон Кубоги финалида АГМК билан баҳсда Драган Черан "Шерлар"нинг жорий йилдаги 100-голи муаллифига айланганди. "Сурхон" билан беллашувдан кейин голлар сони 105тага етиб улгурди. Навбатдаги 4 ўйинда бу борадаги кўрсаткич янада ортиши тайин. Мавсумда 31 гол урган Драган Черан жамоа пешқадами бўлиб турибди. Игорь Сергеев эса 21 тўп киритишга муваффақ бўлган. Марат Бикмаев ва Достон Ҳамдамов ҳисобида 12тадан гол мавжуд. Ушбу тўрт футболчи жами 76 голга муаллиф бўлишган. 105 гол 15 футболчи томонидан урилган. "Қизилқум" дарвозаси 13 бор ишғол этилган, "Бухоро"га 12, АГМК дарвозасига 10тадан тўп киритилган.

"Пахтакор" 1998 йил ўзи қатнашган расмий мусобақаларда рақиблар дарвозасини 130 марта ишғол қилиб, клуб рекордини ўрнатган.

Жорий мавсумда клубимиз тўпурарлари билан танишинг.

31 - Драган Черан
21 - Игорь Сергеев
12 - Марат Бикмаев, Достон Ҳамдамов
6 - Жалолиддин Машарипов
5 - Сардор Собирхўжаев
4 - Егор Кримец
3 - Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Марко Симич
2 - Владимир Козак, Ҳожиакбар Алижонов
1 - Жавоҳир Сидиқов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шерзод Аъзамов, Одил Ҳамробеков.