Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг ғалабали серияси 21 ўйинга етди

Клуб янгиликлари

Жамоамиз охирги беш ойдаги расмий учрашувларни фақат ғалаба билан якунлади.

Сўнгги марта Лига Кубоги гуруҳ босқичи доирасида 31 май куни мағлубиятга учраган "Шерлар" шундан кейин барча ўйинларни ғалаба билан тугатишди. 21 баҳснинг 13таси чемпионат, 8таси кубок беллашувларига тўғри келди. Ўша учрашувнинг 11тасида йирик ғалаба қўлга киритилиб, 11таси жамоамиз гол ўтказиб юбормади. Рақиблар дарвозаси эса 69 марта ишғол қилинди. Ушбу ғалабали серия давомида "Пахтакор" чемпионлик ва Ўзбекистон Кубогига эга чиқиб улгурди.

Мавсум мобайнида 40 ўйиннинг 33тасида муваффақиятга эришилди. 3 бор имконият бой берилган бўлса, 4 баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Рақиблар дарвозасига ҳозиргача 105 тўп киритилди.