Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2008" Олма-Отадаги турнир финалида ўйнайди

Клуб янгиликлари
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро турнирда академиямиз тарбияланувчилари финалга йўл олишди.

Ярим финалда "Бунёдкор" билан майдонга тушган жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучди. Сирожиддин Жумадиллаев учта тўп киритган бўлса, яна бир голни Саидқодир Ботирхўжаев ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Эртага ўтказиладиган финал баҳсида Асқар Холмуродов шогирдлари Минскнинг "Динамо" жамоаси тарбияланувчилари билан тўқнаш келишади.