"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўлланма олишди.
Гуруҳ босқичи охирги турида Олма-Отанинг "Жас Қиран" жамоасидаги тенгдошларига қарши ўйнаган Асқар Холмуродов шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Шоҳжаҳон Ражабов икки тўп киритган бўлса, учинчи гол муаллифига Сайфиддин Содиқов айланди. Энди эртага ўтадиган ярим финал баҳсида тарбияланувчиларимиз дербида "Бунёдкор" билан тўқнаш келишади.