Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2008" "Динамо" Минскни мағлуб этди

Клуб янгиликлари

Асқар Холмуродов бошчилигидаги академиямиз тарбияланувчилари Олма-Отада "Қайрат" футбол клубининг 65 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашмоқда.

Гуруҳ босқичи 2-турида Минскнинг "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушган тарбияланувчиларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Сирожиддин Жумадиллаев икки гол уришга эришган бўлса, учинчи тўп Саидқодир Ботирхўжаев ҳисобига ёзилди. Учинчи турда "Пахтакор-2008" Олма-Отанинг "Жас Қиран" жамоаси тарбияланувчилари билан тўқнаш келади.