Клуб янгиликлари

"Пахтакор" финалда 3-бор йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари

12-марта Ўзбекистон Кубогида зафар қучган "Шерлар" бир қатор рекордларни янгилашди.

Жамоамиз финалларда учинчи марта йирик ҳисобда зафар қучган биринчи клубга айланди. Бундан аввал 1993 йил "Навбаҳор" 3:0 ва 2002 йил "Нефтчи" 6:3 ҳисобларида мағлуб этилганди. Яна бир йирик ғалаба "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувида кузатилган - 3:0.

2007 йилдан кейин илк марта "Пахтакор" олтин дублга эришди. Бунга қадар жамоамиз ҳисобида олтита шундай кўрсаткич бор эди. 12 йиллик танаффусдан кейин яна чемпионат ва кубокда ғалаба қўлга киритилди, Ўзбекистон Кубогида эса 8 йиллик оралиқдан сўнг бош соврин соҳибига айландик.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни бошқарган хорижлик мураббийлар орасида кубокни ютган иккинчи мутахассисга айланди. Унгача россиялик Сергей Бутенко ва туркманистонлик Тачмурод Агамуродов кубокда зафар қучганди. Драган Черан эса Ўзбекистон Кубоги финалларида хет-трик қайд этган биринчи футболчи сифатида ўз номини тарихга муҳрлаб қўйди.