Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз "Локомотив"дан устун келди

Клуб янгиликлари
Тошкентда тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат чемпионати финал босқичи ўйинлари давом этмоқда.

Гуруҳ баҳслари 2-турида "Локомотив" билан майдонга тушган тарбияланувчиларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ҳисобни рақиб очган бўлишига қарамай, биринчи бўлимнинг ўзида Ботир Ирисметов мувозанатни тиклади. 85-дақиқада эса Бектемир Абдуманнонов киритган тўп "Пахтакор"га гуруҳда иккинчи ғалабани келтирди. 27 октябрь куни "Сўғдиёна"га қарши охирги тур ўйини бўлиб ўтади. Кейин плей-офф баҳсларига старт берилади.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:1
Голлар: Ирисметов 37, Абдуманнонов 85-пен - Бозоров 23-пен.