Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-18 финал босқичини ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари

Бугун Тошкентда тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат чемпионати финал босқичи ўйинлари бошланди.

"Оқтепа" тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган "Пахтакор" U-18 жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Муҳаммад Мансуров ҳисобни очган бўлса, Бектемир Абдуманнонов орадаги фарқни оширди. Кейинчалик Миразиз Саидов ва Аббос Файзиев рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Эртага жамоамиз гуруҳдаги иккинчи баҳсни "Локомотив" тарбияланувчиларига қарши ўтказади. 27 октябрь куни эса "Сўғдиёна" билан учрашув бўлиб ўтади.

"ПАХТАКОР" - "ОҚТЕПА" - 4:0
Голлар: Мансуров 18, Абдуманнонов 24, Саидов 29, Файзиев.