Клуб янгиликлари

Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган мусобақа бошланди

Клуб янгиликлари

Тошкентда спорт устаси, "Пахтакор" жамоаси футболчиси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган мусобақа старт олди.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрадиган 12 жамоа иштирок этмоқда. Унда 2005 йилда таваллуд топган футболчилар майдонга тушади. Сўнгги паллада Андижон академияси жамоаси турнирда қатнашмаслигини маълум қилгач, пойтахтнинг "Парвоз" жамоаси бу жамоа ўрнини эгаллади.

Бугун бўлиб ўтган 1-тур ўйинида Сергей Токов бошчилик қилаётган "Пахтакор-2" (2006 йил тарбияланувчилари) 16-БЎСМ жамоасидан 4:1 натижаси билан устун келди.

14 октябрь
"Қўқон сити" - "Кимёгар" - 5:1
"Парвоз" - "Бўка" - 3:1
АГМК - "Наврўз" - 3:1
16-БЎСМ - "Пахтакор-2" - 1:4

Эртанги беллашувлар рўйхати билан танишинг.

15 октябрь
10:00. "Пахтакор" - "Қўқон сити". ЎФА
10:00. "Бунёдкор" - "Парвоз". Чилонзор
11:00. "Локомотив" - АГМК. ЎФА
11:00. "Янгиер" - 16-БЎСМ. Чилонзор