Клуб янгиликлари

Чемпионлик нишонланган кечада йирик ғалаба

Клуб янгиликлари
"Сўғдиёна"га қарши учрашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган жамоамиз биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Кримец ва Собирхўжаевнинг уринишларига аниқлик етишмаган бўлса, 21-дақиқада Машариповнинг жарима майдонига узатиб берган тўпини Сергеев боши билан дарвозага йўллади. Бўлим якунигача бир неча қулай имкониятлар қўлдан бой берилди.

Иккинчи бўлим бошида яна Машарипов-Сергеев тандеми ўзини кўрсатди. Жалолдан тўпни қабул қилган Игорнинг зарбасидан кейин тўп рақиб ҳимоячисига теккан ҳолда дарвозадан жой олди - 2:0. Ўйинга якуний нуқтани Ҳамдамов қўйди. Достон бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллади ва "Пахтакор"нинг 3:0 ҳисобидаги муваффақиятини таъминлади. Учрашувдан сўнг чемпионликни нишонлашга аталган кичик байрам ўтказилиб, "Пахтакор"га чемпионлик кубогини топширилди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 3:0 (1:0)
1 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Чориев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Комиссар: А.Давиденко.

"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Йўлдошев, 90+1), Симич, Кримец (С), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Абдуллаев, 69), Ҳамдамов, Черан, Машарипов (Бикмаев, 79), Сергеев.

"Сўғдиёна": Митрович, Қулматов, Шойқулов, Орифов, Махарадзе, Н.Ҳасанов (М.Ҳасанов, 24), Норхонов, Талхатов (Болтабоев, 46), Ж.Ҳасанов, Милинкович (Санжар Рашидов, 64), Файзиев.

Голлар: Сергеев, 21 - 1:0. Сергеев, 55 - 2:0. Ҳамдамов, 89 - 3:0.

Огоҳлантириш: Кримец, 53.