Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 15-бор Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайди

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 21 марта ярим финалларда иштирок этди.

21 ярим финалнинг 15тасида "Пахтакор" финалга йўлланмани қўлга киритди. Финалларнинг 11тасида муваффақиятга эришилганини эслатиб ўтамиз. Ҳал қилувчи баҳсларда уч бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2011 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган.

26 октябрь куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида жамоамиз ўтган йили бўлганидек АГМК билан тўқнаш келади.