Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - 12 бор чемпион!

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Бекободдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг 12 карра чемпионларига айланишди.

Биринчи бўлимда кичик устунликка эга бўлган жамоамиз 26-дақиқада ҳисобни очди. Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин тўп Отахоновга теккан ҳолда дарвозадан ўрин олди. Мезбонлардан Усмоновнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасидан сўнг Қувватов маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда фаолроқ ўйнаган мезбонлар 77-дақиқада мувозанатни тиклашди. Жарима зарбасидан кейин Абдуллаев ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир дақиқа ўтмасдан Кримецнинг ажойиб узатмасидан Ҳамдамов унумли фойдаланиб, бирга-бир вазиятда Лобановни доғда қолдирди - 1:2. Ушбу натижани сақлаб қолган "Пахтакор" 12-марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
21 сентябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони. 4317 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Абдувоҳидов, Ф.Усмонов, З.Элибоев, О.Тўйчибоев. 
Назоратчи: Б.Ҳайдаров. 
Комиссар: Саид Шоҳрух.
"Металлург": Лобанов, Отахонов, Исоқжонов (Исаев, 68), Абдураҳимов (Ғофурбеков, 46), Музаффаров, Усмонов (Абдуллаев, 76), Тожиев, Андреев, Шипилов, Исматуллаев, Пардаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Симич, 80), Асқаров, Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев, Козак, Ҳамдамов, Черан (Сергеев, 74), Машарипов, Бикмаев (Ғофуров, 62).
Голлар: Отахонов, 26-авт - 0:1. Абдуллаев, 77 - 1:1. Ҳамдамов, 78 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Андреев, 32. Асқаров, 37. Сайфиев, 42. Отахонов, 81. Қувватов, 90. Исматуллаев, 90+2.