Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 5 сентябрь

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тарихида бу санада бир қатор ўйинлар ўтказилган ва энг совриндор футболчилардан бири Темур Кападзе таваллуд топган.

Эсда қоларли баҳслардан бири 1964 йил Тошкентда 50 минг мухлис қаршисида "Арарат"га қарши кечган. Беллашув 1:1 ҳисобида якун топган. Жамоамиздан гол Геннадий Красницкий номига ёзилган. 1992 йил эса Қибрайда "Наврўз" 6:1 ҳисобида доғда қолдирилган. Валерий Кечинов дублга эришган.

1964 йил
"Пахтакор" - "Арарат" - 1:1 (0:1). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 50000 томошабин.
Голлар: Красницкий 25 - Овинян 60.

1965 йил
СКА (Ростов) - "Пахтакор" - 1:0 (1:0). Ростов. "Ростсельмаш" стадиони. 30000 томошабин.
Гол: Копаев 39.

1987 йил
"Металлург" (Запорожье) - "Пахтакор" - 3:1 (1:0). Запорожье. «Металлург» стадиони. 10000 томошабин.
Голлар: Братчиков 15, 73, Морозов 49 - Денисов 71.

1992 йил
"Пахтакор" - "Наврўз" - 6:1 (3:1). Қибрай. "Қибрай" стадиони. 2000 томошабин.
Голлар: Мақсудов 1, Ҳасанов 38, Кечинов 45, 80-пен, Волков 51, Ходиев 64 - Ваганян 45.

1997 йил
"Хоразм" - "Пахтакор" - 2:3 (0:2). Урганч. "Олимпия" стадиони. 17000 томошабин.
Голлар: Жабборов 72, 90-пен - Ё.Назаров 4, Азизов 22, Д.Назаров 52. 

Шу санада "Пахтакор" тарихида энг кўп совринга эга чиққан футболчилардан бири Темур Кападзе туғилган. 2002 йилдан 2007 йил охиригача жамоамиз сафида ўйнаган Кападзе бу давр оралиғида чемпионатларда 152 ўйинда 28 тўп киритган. У "Шерлар" таркибида 6 мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида зафар қучган, МДҲ Кубоги ғолибига айланган. Умумий ҳисобда Кападзе 12 бор Ўзбекистон чемпионати, 10 марта Ўзбекистон Кубоги ва бир бор Ўзбекистон Суперкубогида ғалаба қозонган. Шунингдек, МДҲ Кубоги, Қозоғистон чемпионати ва Кубогида биттадан бош соврин соҳиби бўлган.

Шу санада туғилганлар:
Темур Кападзе – 05.09.1981 (ярим ҳимоячи, "Пахтакор"да 152 ўйинда 28 гол, 2002-07).
Михаил Вартазаров – 05.09.1948 (ҳужумчи, "Пахтакор"да 2 ўйин, 1971).