Клуб янгиликлари

Черанда 25 гол, Машариповда 23 голли ҳаракат. Футболчиларнинг гол ва пас борасида кўрсаткичлари

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчиларининг ушбу мавсумда гол ва голли ҳаракат бўйича кўрсаткичларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Драган Черан мавсум давомида 25 тўп киритишга улгурди. У нафақат Суперлига, балки барча мусобақаларда жамоамиз тўпурари бўлиб турибди. Ундан кейин эса Игорь Сергеев 16 голи билан жой олган. Сергеев ўзи қатнашаётган 4 турнирнинг барчасида тўп киритганини таъкидлаб ўтамиз. Марат Бикмаев ҳисобида эса 12 гол мавжуд. Ушбу учлик биргаликда "Пахтакор"нинг мавсумдаги 83 голидан 53тасига муаллифлик қилишган. Кейинги кўрсаткичлар 5тадан гол урган Жалолиддин Машарипов ва Достонбек Ҳамдамовга тегишли.

25 - Драган Черан
16 - Игорь Сергеев
12 - Марат Бикмаев
5 - Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов
4 - Сардор Собирхўжаев, Егор Кримец
3 - Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Марко Симич
2 - Владимир Козак
1 - Ҳожиакбар Алижонов, Жавоҳир Сидиқов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шерзод Аъзамов.

Энг кўп голли ҳаракатларни (голли узатмалар ва пенальти ишлаб бериш) Жалолиддин Машарипов амалга оширган. У 23 марта жамоадошларининг гол уришида сўнгги зарур ҳаракатларни уддалаган. Унга энг яқин кўрсаткич Достонбек Ҳамдамовга тегишли бўлиб, ушбу ярим ҳимоячи ҳисобида 10та узатма мавжуд. Сардор Собирхўжаев ва Фарруҳ Сайфиев 6тадан голга ҳаммуаллиф бўлган.

23 - Жалолиддин Машарипов
10 - Достонбек Ҳамдамов
6 - Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев
5 - Драган Черан
4 - Марат Бикмаев
3 - Игорь Сергеев, Одил Ҳамробеков, Егор Кримец
2 - Владимир Козак, Ҳожиакбар Алижонов
1 - Шерзод Аъзамов, Жасур Яхшибоев, Акром Комилов, Собит Синдаров, Марко Симич, Ҳусниддин Ғофуров.