Клуб янгиликлари

Тайёрлов гуруҳлари мусобақасида навбатдаги ўйинлар ўтказилди

Клуб янгиликлари

Академия жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат чемпионатида навбатдаги учрашувларни ўтказишди.

Бекободда "Металлург" жамоаси тарбияланувчилари билан майдонга тушган U-13 жамоамиз беллашувда 3:1 ҳисобида зафар қучди. Катта ёшли ҳисобланган 2004 йил жамоалари тўқнашувида эса омад мезбонларга кулиб боқди. Бекободликлар ягона гол билан баҳс тақдирини фойдаларига ҳал қилишди. Аввалги турда жамоаларимиз "Бунёдкор" тарбияланувчиларидан устун келишганди.

Шунингдек, Ойбек Усмонхўжаев бошчилигидаги U-18 жамоаси АГМК билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоамиздан голни Игорь Чикризов киритди.