Клуб янгиликлари

Сергеевнинг дубли ярим финал йўлланмасини келтирди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон Кубоги ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Ўйин бошидан тўпни назорат қилиш орқали ташаббусга эришган "Шерлар" ҳисобни очиш учун 21 дақиқа сарфлашди. Ҳамдамовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жаримадан Машарипов тўпни дарвоза олдига оширди. Ҳаммадан чаққонроқ ўйнаган Сергеев боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0. Бўлимнинг қолган қисмида бир қатор кескин вазиятларни юзага келтирган бўлса-да, жамоамиз рақиб дарвозасига гол ура олмади. Ўз навбатида Суюнов бир вазиятда Станоевичнинг аниқ уринишини бартараф қилди.

Иккинчи бўлимда "Пахтакор" кўплаб қулай имкониятларни қўлдан чиқарди. Сергеев, Черан, Собирхўжаев, Машариповнинг зарбаларидан кейин меҳмонлар тўпни қайтаришди. 89-дақиқада худди биринчи голдагидек ҳолат такрорланди. Сергеев бу сафар ҳам Машариповнинг жаримадан узатган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, ўйинга нуқта қўйди. 

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 2:0 (1:0).
22 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 3720 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, Ҳ.Шодмонов, А.Буров, А.Эргашев.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев, Ҳамробеков (Симич, 90+1), Ҳамдамов (Бикмаев, 79), Черан, Машарипов (Ғофуров, 89), Сергеев.
"Сурхон": Қобулжонов, Ҳожиакбаров, Саломов (Хурсанов, 83), Юсупов, Исмоилов, Бубанья, Ҳ.Ғофуров (Бойматов, 77), Алиев, Станоевич, А.Ғофуров, Оливейра (Насименто, 54).
Голлар: Сергеев, 21 - 1:0. Сергеев, 89 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 6. Станоевич, 20. Исмоилов, 37.