Клуб янгиликлари

Мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби ва "Миллий тикланиш" партияси ҳамкорлигида мусобақа ташкил этилган.

"Пахтакор" футбол клуби, Миллий тикланиш партияси Тошкент шаҳар кенгаши, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада 15-16 ёшгача бўлган ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этяпти.

Ушбу футбол мусобақаси бир неча босқичда ўтказилмоқда. Аввалига Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда тўртта жамоа шакллантирилди. Улар ўзаро куч синашиб, шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди. Якуний босқичга ҳар бир тумандан ғолиб бўлган жамоа етиб келди ва энди улар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал босқичида иштирок этмоқда.