Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Чанчун Ятай" - 4:1

Клуб янгиликлари

БААдаги назорат учрашувида жамоамиз Хитойнинг "Чанчун Ятай" клубини мағлубиятга учратди.

Абу Дабида бўлиб ўтган беллашувда 18-дақиқага келиб ўйин тақдири амалда ҳал бўлди. Сергеев, Машарипов ва Каримов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг йирик ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. Танаффусдан сўнг рақиб ҳисобни қисқартирди. Бунга Сергеев яна голи билан жавоб қайтарди. Шундан кейин ёш футболчилар майдонга туширилди. БАА йиғинидаги биринчи назорат баҳсида "Пахтакор" 4:1 ҳисобида зафар қучди.

8 нафар футболчимиз - Лобанов, Ҳошимов, Андреев, Азим Аҳмедов, Соҳибов, Искандеров, Машарипов ва Сергеев индиндан терма жамоа йиғинига йўл олишади. Кейинги назорат учрашуви 25 январь куни "Краснодар"га қарши ўтказилади.

"Пахтакор" - "Чанчун Ятай" - 4:1 (3:0)
"Пахтакор": Лобанов (Эргашев, 66), Андреев (Алижонов, 66), Ораховац (Г.Аҳмедов, 82), Булят (Исматуллаев, 46), Ҳошимов (Авилов, 66), А.Аҳмедов (Ўрунов, 70), Соҳибов (Иброҳимов, 66; Давлатжонов, 82), Машарипов (Нуруллаев, 70; Маҳмудҳожиев, 82), Искандеров (Толипов, 66), Каримов (Козак, 46), Сергеев (Ҳакимов, 66).
Голлар: Сергеев 7, 54, Машарипов 14, Каримов 18.