Клуб янгиликлари

"Хотира қанотлари" турнирида финалчилар маълум бўлди

Клуб янгиликлари

Халқаро хотира мусобақасида бугун навбатдаги беллашувлар ўтказилди.

"Пахтакор" тарбияланувчилари ярим финалда "Насаф" билан майдонга тушишди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса қаршиликлар омадлироқ чиқишди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса "Қайрат"дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Эртага "Жар" стадионида соат 9:30да бошланадиган финалда Ўзбекистон ўсмирлар термаси "Насаф"га қарши ўйнайди. 9:00да эса "Жар" стадиони кичик аренасида "Пахтакор" ва "Қайрат" тарбияланувчилари ўзаро баҳс олиб боришади.

1-4 ўринлар учун
"Пахтакор" - "Насаф" - 0:0 (пенальтилар бўйича 4:5)
"Қайрат" - Ўзбекистон терма жамоаси - 0:2

5-8 ўринлар учун
"Пахтакор-Куриловка" - "Янгиер" - 0:0 (пенальтилар бўйича 4:5)
"Андижон" - "Нефтчи" - 0:2

9-12 ўринлар учун
АГМК - "Бунёдкор" - 1:3
"Бухоро" - "Локомотив" - 0:3