Клуб янгиликлари

"Хотира қанотлари" турнирида гуруҳ баҳслари якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда гуруҳ босқичи ниҳоясига етди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари Украинадан ташриф буюрган "Пахтакор-Куриловка" жамоаси билан ўтган кескин учрашувда ягона гол эвазига зафар қучишди ва ғолиблик учун курашни ярим финалда давом эттирадиган бўлишди.

7 август
"Пахтакор" - "Пахтакор-Куриловка" - 1:0
"Бунёдкор" - "Нефтчи" - 1:1
"Локомотив" - "Янгиер" - 0:1
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси - "Андижон" - 7:0

Ярим финалда "Пахтакор" "Насаф" билан майдонга тушади. Бошқа бир жуфтликда Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси тарбияланувчилари Ўзбекистон ўсмирлар термасига қарши баҳс олиб боришади.

8 август
1-4 ўринлар учун
10:00. "Қайрат" - Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси. Чиғатой.
10:45. "Пахтакор" - "Насаф". Чилонзор.

5-8 ўринлар учун
9:30. "Пахтакор-Куриловка" - "Янгиер". Чилонзор.
12:00. "Андижон" - "Нефтчи". Чилонзор.

9-12 ўринлар учун
9:30. АГМК - "Бунёдкор". ЎФА.
10:45. "Бухоро" - "Локомотив". ЎФА.