Клуб янгиликлари

"Хотира қанотлари" турнири бошланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб Тошкентда ўтказилаётган халқаро хотира турнирига старт берилди.

Ўйинлар "Чилонзор", "Чиғатой" ва ЎФА майдонларида бўлиб ўтмоқда. Бугун "Қайрат" "Нефтчи"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Украинанинг "Пахтакор-Куриловка" жамоаси "Бухоро"ни 11:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Насаф" қийинчилик билан "Янгиер"дан устун келган бўлса, "Олмалиқ" ва "Андижон" жамоалари дурангга имзо чекишди.

"Қайрат" - "Нефтчи" - 3:1
"Пахтакор-Куриловка" - "Бухоро" - 11:0
"Насаф" - "Янгиер" - 3:2
"Олмалиқ" - "Андижон" - 2:2

Эртанги ўйинлар тақвими билан танишинг.

6 август
9:30 Бунёдкор - Қайрат. Чилонзор
9:30 Пахтакор - Бухоро.  ЎФА
10:00 Ўзбекистон – Олмалиқ. Чиғатой
10:45 Локомотив - Насаф. Чилонзор