Клуб янгиликлари

Зуҳра Бердиева "Пахтакор" футболчисига айланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси Суперлиганинг иккинчи босқичи арафасида таркибига янги футболчи қўшиб олди.

Аввал "Локомотив" сафида ўйнаган ярим ҳимоячи Зуҳра Бердиева энди "Пахтакор" сафида майдонга тушади. Иккинчи босқич бошланишидан аввал аёллар жамоамиз таркибини Бердиева билан тўлдирди. Дастлабки учрашувни жамоамиз 5 август куни "Локомотив"га қарши сафарда ўтказади ва Зуҳра жамоамиздаги дебютини собиқ клубига қарши ўтказиши мумкин.