Клуб янгиликлари

Ёшларимиз "Қизилқум"га ютқазишди

Клуб янгиликлари
U-21 биринчилиги 15-турида "Пахтакор" ёшлари Навоийда мағлубиятга учрашди.

Ўйин давомида ташаббусга эга бўлиб, кўплаб хавфли вазиятлар яратганига қарамай, "Пахтакор" имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда Ҳошимовнинг фаоллиги натижасида бир неча голли ҳолатлар юзага келди. Аммо улардан фойдаланиш насиб қилмади. Мезбонлар эса тезкор икки қарши ҳужумдан кейин гол уришди. Ҳасанов ва Одилов яккама-якка вазиятда Исақовни доғда қолдиришди. Бир ҳолатда жамоамиздан Абдусаломовнинг бўш дарвозага тепган тўпини мезбонлар ҳимоячиси қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда 10дан ортиқ яққол голли имкониятлар яратилди, аммо фойдаланишда барибир ёшларимиз ўта суст ҳаракат қилишди. Деярли бўш дарвозага ҳам футболчилар тўп кирита олишмади. 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ёшларимиз энди пешқадамдан 4 очкога ортда қолишмоқда.

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (2:0)
29 июль. Кармана. "Ёшлик" стадиони.
Ҳакам: Ш.Ражабов.
"Қизилқум": Ҳамидов, Жўраев, Камолов, Файзиев, Ҳусанов, Кенжаев, Одилов, Туропов, Ҳасанов (Раимов, 87), Абдуалимов (Норов, 46), Раззоқов.
"Пахтакор": Исақов, Розиев (Мирзаев, 80), Иминов, Холматов, Рамазонов, Салимов, Султонмуродов, Йўлдошев, Ҳошимов, Мирсаидов (Турсунов, 49), Абдусаломов (Одилов, 58).
Голлар: Ҳасанов, 13 - 1:0. Одилов, 42 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ҳасанов, 41. Султонмуродов, 76. Иминов, 81.