Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 24 июль

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" жорий санада ўз тарихида 2 учрашув ўтказган.

1960 йил жамоамиз Кишинёвда "Молдова" жамоаси меҳмони бўлган. Ўйинда 5:2 ҳисобида "Шерлар" ғалаба қозонган. Учрашувда Геннадий Красницкий хет-трикка эришган. Беляков ва Тимохин ҳисобига биттадан гол ёзилган.

1971 йил эса Тошкентда Киевнинг "Динамо" жамоасига қарши беллашувда ҳисоб очилмаган. 35 минг ишқибоз ташриф буюрган баҳсда томонлар голсиз дурангга имзо чекишган.

1960 йил
"Молдова" - "Пахтакор" - 2:5 (0:1). Кишинёв. 
Голлар: Цинклер 60, Абрамов 78 - Беляков 33, Красницкий 65, 82, 88, Тимохин 75.

1971 йил
"Пахтакор" - "Динамо" (Киев) - 0:0. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 35000 томошабин.