Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогига қуръа ташланди

Клуб янгиликлари
ПФЛ Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогининг навбатдаги босқичларига қуръа ташлади.

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Пахтакор" 3-4 август кунларидан бирида ўз майдонида "Яшнобод"ни қабул қилади. Ушбу жамоа айни пайтда ПРО-лигада тўп тепмоқда.

Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финалида эса 14 август куни ўтадиган учрашувда "Пахтакор" Тошкентда "Шўртан"ни қабул қилади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал, 3-4 август
"Пахтакор" - "Яшнобод"

Лига Кубоги, 1/4 финал, 14 август
"Пахтакор" - "Шўртан"