Клуб янгиликлари

Ҳусниддин Ғофуров "Пахтакор" футболчисига айланди

Клуб янгиликлари

Ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров "Шерлар" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.

Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини 2012 йил "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, кейинчалик "Младост" сафига кўчиб ўтди. 2018 йилдан айни пайтгача у "Локомотив" сафида майдонга тушди. 

Бир ярим йиллик шартнома имзолаган Ҳусниддин Ғофуров энди "Пахтакор" футболчисига айланди. Биз унинг жамоамиздаги фаолиятига омад тилаб қоламиз. 

"Пахтакор"га хуш келибсан, Ҳусниддин!

Ҳусниддин Ғофуров
Туғилган санаси: 29.07.1994
Ўйнаган жамоалари: 2012—2013 "NBU-Осиё" 20 ўйин, 14 гол
2014—2017 "Явор" Сербия 80 ўйин, 9 гол
2017 "Младост" Сербия 8 ўйин, 1 гол
2018—2019 "Локомотив" 37 ўйин, 4 гол