Клуб янгиликлари

“Пахтакор” академияси мураббийлари маҳаллаларда иқтидорларни кўздан кечиришмоқда

Клуб янгиликлари
Бугун "Пахтакор" футбол клуби ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида маҳаллаларда кўча футболи куни ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги 11 маҳалла - Бектемир тумани “Миришкор”, Миробод тумани “Истиқлолобод”, Мирзо Улуғбек тумани “Бешкапа”, Сергели тумани “Нилуфар”, Учтепа тумани “Кўкча Оқтепа”, Чилонзор тумани “Мехиржон”, Шайхонтоҳур тумани “Лабзак”, Юнусобод тумани “Биллур”, Яккасарой тумани “Қушбеги” ҳамда Яшнобод тумани “Катта Янгиобод” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида кўча футболи мусобақалари ташкил этилди.

Футбол мусобақаларини ўтказишдан мақсад Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилаётган 6 ёшдан 12 ёшгачабўлган болаларни ёзги таътил даврида вақтларини мазмунли ўтишига кўмаклашиш, иқтидорли болаларни излаб топиш, уларнинг соғлом ва тетик инсон бўлиб ўсишларида кўмаклашишдан иборат.

Мусобақалар “Пахтакор” футбол академияси билан келишган ҳолда ҳар ҳафтада ўтказиб борилиши режалаштирилган.