Клуб янгиликлари

Машарипов - "Пахтакор"нинг мавсумдаги энг яхши ассистенти

Клуб янгиликлари

Мавсумнинг биринчи қисмида ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"нинг энг яхши ассистентига айланди.

Ўтказилган учрашувларда унинг аниқ узатмаси, ишлаган пенальтиси ёки амалга оширган ҳаракатидан сўнг "Шерлар" 14 марта рақиб дарвозаларини ишғол қилишди.

Жамоамизга ушбу мавсум келиб қўшилган Достонбек Ҳамдамов 6 бор гол урилишида иштирок этган. Умид қиламизки, у жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтгач ҳам фаолликни давом эттиради.

Сардор Собирхўжаев, Марат Бикмаев ва Драган Черан 4тадан тўп киритилишида аниқ узатма беришган. Ҳимоячилар орасида Фарруҳ Сайфиев уч узатмаси билан етакчи бўлиб турибди.

Футболчиларнинг голли узатма борасидаги кўрсаткичлари билан танишинг.

Жалолиддин Машарипов - 14
Достонбек Ҳамдамов - 6
Сардор Собирхўжаев - 4
Марат Бикмаев - 4
Драган Черан - 4
Фарруҳ Сайфиев - 3
Игорь Сергеев - 2
Шерзод Аъзамов - 1
Ҳожиакбар Алижонов - 1
Жасур Яхшибоев - 1
Одил Ҳамробеков - 1
Егор Кримец - 1
Акром Комилов - 1
Собит Синдаров - 1