Клуб янгиликлари

Лига Кубогида "Бухоро" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Лига Кубоги 2-турида сафарда "Бухоро"дан 2:1 ҳисобида устун келди.

Учрашувда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Дастлабки дақиқаларда Собирхўжаев ва Бикмаевнинг уринишларига озгина аниқлик етишмади. Бўлим ўрталарида жароҳат олгани сабабли Козак ва Аҳмадов ўрнига ўйинни Иминов ҳамда Ҳамробеков давом эттирди. Захирадан туширилган Иминов учрашувда ҳисобни очди. 42-дақиқада Сайфиевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Ҳумоюн яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 0:1.

Иккинчи бўлимда "Пахтакор" кўпроқ вазиятларни юзага келтирди. Ҳужумлар 71-дақиқада самара берди. Собирхўжаев ва Сайфиев ижросидаги ажойиб ҳужумдан кейин дарвозабон қайтарган тўпни Сергеев бўш қолган дарвозага йўллади. Мезбонлар бунга 89-дақиқада Сидоровнинг голи билан жавоб қайтаришди. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Шерлар" Лига Кубогида кейинги босқичга чиқиш учун охирги турда "Локомотив"ни доғда қолдиришлари талаб этилади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
3 июль. "Бухоро" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Абдувоҳидов, Ф.Усмонов, З.Элибоев, Ш.Ражабов.
Назоратчи: С.Эрматов.
Комиссар: Ж.Раҳматуллаев.
"Бухоро": Давронов, Исроилов, Жумаев, Қуттибоев, Собиржонов, Убайдуллаев, Шодмонов, Ҳасанов, Исмоилов, Абдумўминов (Жўраев, 61), Иброҳимов (Сидоров, 73).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов (Кримец, 58), Симич, Сайфиев, Аҳмадов (Ҳамробеков, 30), Козак (Иминов, 23), Собирхўжаев, Маҳмудҳожиев, Бикмаев, Сергеев.
Голлар: Иминов, 42 - 0:1. Сергеев, 71 - 0:2. Сидоров, 89 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Абдумўминов, 44. Алижонов, 45+1. Ҳасанов, 45+1. Жўраев, 83. Сайфиев, 90+1.