Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз "Локомотив"ни мағлубиятга учратди

Клуб янгиликлари

U-18 жамоалари ўртасида мамлакат биринчилиги Тошкент шаҳар минтақасида "Пахтакор" "Локомотив"ни сафарда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари мазкур беллашувда мезбонлардан яхшироқ ўйин кўрсатишиб, якунда ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Дастлаб Саримсоқов ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида "Локомотив" Ҳакимовнинг голи эвазига мувозанатни тиклади. Ўйин охирида ташаббусни қўлига олган ёшларимиз 87-дақиқада Жўрабеков жамоамизга уч очко келтирган тўп муаллифига айланди.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
"Пахтакор": Йўлдошев, Неъматов (Саидов, 77), Абдуманнонов, Чикризов, Абдулазизов (Орипов, 55), Ирисметов (Мамасидиқов, 46), Собиров, Мирсоатов, Пиримқулов (Мансуров, 46), Аҳрорбеков, Саримсоқов (Жўрабеков, 68).
Голлар: Ҳакимов 52 - Саримсоқов 20, Жўрабеков 87.