Клуб янгиликлари

Тарбияланувчиларимиз Қозоғистонда халқаро турнирда иштирокни бошлашди

Клуб янгиликлари
Айни кунларда Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 2003-2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Дўстлик Кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда.

Унда "Пахтакор-2003" (Раҳматилла Муҳаммадраҳимов) ва "Пахтакор-2004" (Равшан Шокиров) жамоалари қатнашишмоқда. Унда жамоаларимиздан ташқари "Монтажник", "Актобе", 17-БЎСМ ва 2-БЎСМ жамоалари иштирок этишмоқда. Кеча 1-турда академиямизнинг икки ёш тоифаси жамоаси тўқнаш келиб, беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. U-16 жамоасидан Темур Тоҳиржонов ва Хондамир Мустафоқулов тўп киритган бўлса, кичик ёшлилардан Юсуф Ҳабибуллаев дублга эришди.