Клуб янгиликлари

U-18 жамоаси "Локомотив" БФКни доғда қолдирди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" U-18 жамоаси мамлакат чемпионати Тошкент минтақаси 6-турида "Локомотив" БФКни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда тўлиқ ташаббусга эга бўлган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари рақибдан устун эканликларини натижада ҳам акс эттиришди. Игорь Чикризов икки тўп киритган ҳолда яна ўзини кўрсатди. Қолган голлар Абдуманнопов, Ирисметов ва Орипов ҳисобига ёзилди. 6 ўйинда 12 очко тўплаган "Пахтакор" иккинчи даврани август ойида давом эттиради.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" БФК - 5:0 (2:0)
"Пахтакор": Йўлдошев, Пиримқулов, Абдуманнопов, Саримсоқов, Чикризов, Собиров, Жўрабеков, Неъматов, Мирсоатов, Аҳрорбеков, Мансуров.
Захира: Боймуродов, Юнусалиев, Ирисметов, Саидов, Ражаббоев, Абдулазизов, Орипов, Комилов.
Голлар: Абдуманнопов 6, Чикризов 10, 65, Ирисметов 49, Орипов 81.