Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Қизилқум". Превью

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлиганинг 12-турида Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилишади.

Мазкур беллашувдан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз.

Чемпионат доирасида жамоалар 38 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 31 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 99 гол урилиб, 23 тўп ўтказиб юборилган. Бу сафар Навоий жамоасига қарши 100-тўпни киритиш имконияти мавжуд.

Тошкентдаги учрашувларнинг 16тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни шундай натижа билан тор-мор келтирган.

Баҳсни жамоалардан дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги учрашув 21 июнь, жума куни соат 19:45да "Пахтакор" стадионида бошланади.