Клуб янгиликлари

Ажойиб ўйин, Чераннинг бенефиси ва чиройли ғалаба

Клуб янгиликлари

Суперлига 11-турида "Пахтакор" Бухорода ҳужумкор футбол намойиш қилган ҳолда 9-ғалабасини қўлга киритди.

Бутун ўйин мобайнида тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Шерлар" йигирмага яқин қулай вазиятларнинг бештасидан унумли фойдаланиб, кетма-кет учинчи йирик муваффақиятни расмийлаштиришди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилгунга қадар Бикмаев, Черан, Машариповнинг уринишларига салгина аниқлик етишмади ёки мезбонлар посбони бехато ўйнади. "Бухоро"нинг ягона аниқ зарбасини Нагаев йўллаган ҳолатда Суюнов яхши ўйнади. 32-дақиқада Собирхўжаевнинг узатмасидан кейин Черан ҳисобни очди.

Танаффусдан сўнг янада ҳужумкор ўйнаган "Пахтакор" ҳисобни йириклаштирди. Дастлаб Черан бу сафар Сергеевнинг пасидан кейин иккинчи голни урди. 57-дақиқада эса Алижонов кучли зарбасини Бикмаевнинг ҳаракатидан сўнг амалга ошириб, фарқни учтага етказди. Ўйиндаги охирги голларга Машарипов ҳаммуаллифлик қилди. Кримец ва Черан боши билан киритган тўплар "Пахтакор"нинг сафарда 5:0 ҳисобида зафар қучишини таъминлади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:5 (0:1)
16 июнь. "Бухоро" стадиони. 5187 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Р.Фозилов, М.Нехочин, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: А.Ҳотамов.
Комиссар: А.Давиденко.
"Бухоро": Хўжаев, Исмоилов, Фатич, Баенко, Жумаев, Шодмонов, Ҳасанов (Баҳриддинов, 62), Убайдуллаев, Шамсиддинов (Исроилов, 52), Абдумўминов, Нагаев (Тўраев, 63).
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов (Комилов, 60), Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов (Маҳмудҳожиев, 77), Черан, Бикмаев (Розиев, 79), Сергеев.
Голлар: Черан, 32 - 0:1. Черан, 49 - 0:2. Алижонов, 57 - 0:3. Кримец, 73 - 0:4. Черан, 76 - 0:5.
Огоҳлантириш: Фатич, 37.
Фойдаланилмаган пенальти: Машарипов, 38.