Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Бухоро" стадионида машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" шанба куни эрталаб Бухоро шаҳрига етиб келди ва ўйиндан олдин "Бухоро" стадионида шуғулланди.

Ўйинга тайёр ҳолатда бўлган асосий таркиб вакиллари машғулотда иштирок этишди. Бир соатча давом этган жараёнда учрашувдан олдинги сўнгги ҳозирлик олиб борилди.

Марко Симич дисквалификация, Садриддин Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов ва Жавоҳир Сидиқов жароҳат сабабли ўйинда иштирок эта олишмайди.