Клуб янгиликлари

Академия жамоалари 10-тур ўйинларини ўтказишди

Клуб янгиликлари

Тошкент шаҳар чемпионатида "Пахтакор" академияси жамоалари 10-тур учрашувларида майдонга тушишди.

"Чилонзор" стадионида "Оқтепа"ни қабул қилган "Пахтакор" биринчи жамоаси олти ёш тоифасининг барчасида рақибларидан устун келишди. Энг ёш уч тоифада ғалабалар 10 ва ундан кўпроқ марта тўп киритган ҳолда қўлга киритилди. Футболчиларимиз энг камида рақибни икки гол фарқи билан ортда қолдиришди. 

"Пахтакор" - "Оқтепа"
2008 йил - 15:0
2007 йил - 10:0
2006 йил - 12:0
2005 йил - 6:4
2004 йил - 8:0
2003 йил - 4:2

"Пахтакор-Б" жамоаси эса иккинчи гуруҳда "Олмазор" меҳмони бўлиб, 4 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этди. Бу ерда ҳам кичик ёш тоифаларида ишончли ғалабаларга эришилганини таъкидлаш лозим.

"Олмазор" - "Пахтакор-Б"
2008 йил - 0:2
2007 йил - 0:6
2006 йил - 3:4
2005 йил - 2:1
2004 йил - 0:10
2003 йил - 2:1