Клуб янгиликлари

Академия: йил якунлари (3-қисм)

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академиясининг 2016 йил Тошкент шаҳар чемпионатидаги якуний натижаларини тақдим этамиз.

Тарбияланувчиларимизнинг турли мусобақалардаги кўрсаткичларини аввалроқ маълум қилгандик. Йил давомида иштирок этиладиган турнир - Тошкент шаҳар биринчилигида 5 ёш тоифасидан 4тасида ёшларимиз ғолиб чиқишди. 1999/2000, 2001, 2003 ва 2004 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз шаҳар чемпионига айланишди. 2002 йил жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Мактаблар ўртасида умумий 302 очко билан "Пахтакор" пешқадамлик қилди. Иккинчи поғона "Бунёдкор-А" жамоасига насиб этди. БЎСМ-16 эса мавсумни учинчи ўринда якунлади. Кучли бешликдан РОЗК ва "Спартак" мактаби тарбияланувчилари жой олишди.