Клуб янгиликлари

Академия жамоаларида навбатдаги ғалабалар

Клуб янгиликлари

Футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида кеча 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Пахтакор" академиясининг асосий жамоалари "Наврўз" клуби меҳмони бўлиб, 6 ёш тоифасининг барчасида рақиб устидан ғалабаларни қўлга киритишди. Энг йирик натижа 2004 йил тарбияланувчилари орасида кузатилди. Унда ёш ўйинчиларимиз 15:1 ҳисобида зафар қучишди.

"Наврўз" - "Пахтакор"
2008 йил - 1:4
2007 йил - 0:2
2006 йил - 0:5
2005 йил - 3:4
2004 йил - 1:15
2003 йил - 0:5

"Пахтакор-Б" жамоаси эса "Локомотив-Б" тарбияланувчилари билан майдонга тушди. Ушбу жамоамиз ҳам барча тўқнашувларда муваффақиятга эришди. Ўйинларнинг 5тасида йирик ҳисобда ғалабалар кузатилди.

"Пахтакор-Б" - "Локомотив-Б"
2008 йил - 7:1
2007 йил - 4:0
2006 йил - 7:0
2005 йил - 2:1
2004 йил - 5:0
2003 йил - 6:0