Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академияси жамоалари "Ёш дипломатлар"ни тор-мор этишди

Клуб янгиликлари

Футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари ушбу турда "Чилонзор" стадионида "Ёш дипломатлар" жамоаси билан тўқнаш келишди. Беш ёш тоифасида бўлиб ўтган учрашувларда футболчиларимиз рақибни йирик ҳисобларда доғда қолдиришди. Айниқса, 2003 ва 2004 йилларда таваллуд топган ёш ўйинчиларимиз 16 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишгани эътиборга молик. Натижалар билан танишинг:

2007 йил - 10:0
2006 йил - 10:0
2005 йил - 3:0
2004 йил - 16:0
2003 йил - 16:0

9-турда "Пахтакор" тарбияланувчилари 2 июнь куни "Наврўз" жамоаси майдонига сафар қилишади.