Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Ҳаёт давом этади ва ғалаба учун ўйнаймиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи АГМК билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Саудия Арабистонида афсусланарли мағлубиятга учрадик. Лекин ҳаёт давом этади ва биз янги синовларга тайёр туришимиз лозим. Олдимизда чемпионатнинг яна бир жиддий ўйини турибди. Барча бизга қарши ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Учрашувга жиддий ҳозирлик кўришни давом эттиряпмиз. Суперлигада бор куч билан ўйнаш даркор, ҳозир очколар йўқотишнинг вақти эмас. Ғалаба қозониш орқали ишқибозларнинг кайфиятини кўтармоқчимиз.