Клуб янгиликлари

Саудия Арабистони клублари билан беллашувлар тарихи

Клуб янгиликлари
20 май куни куни "Пахтакор" Жиддада Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси билан майдонга тушади.

Ушбу жамоага қарши 2005 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида тўқнаш келинган. Жиддада мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Тошкентда 20 апрель санасида ўтган учрашувда Леонид Кошелев ва Анвар Солиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида "Шерлар" ғалаба қозонишган. Жорий мавсум Тошкентда Марат Бикмаевнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирган.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида жамоамиз 24 баҳсда майдонга тушган. Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 15 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 17 бор ишғол қилиниб, 48 марта тўп ўтказиб юборилган.
 
Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 0:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2